Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

23-июн — Давлат хизмати куни

error

2025-06-23

23-июн — Давлат хизмати куни

Ҳар йили ушбу кун дунё миқёсида БМТнинг Давлат хизмати куни сифатида кенг нишонланади. 

2003-йилда БМТ Бош Ассамблеясининг 57-сессиясида қабул қилинган резолюция асосида жорий этилган ушбу сана давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, шаффофлик ва фидойиликни тарғиб қилиш, шунингдек, давлат хизматчилари фаолиятини эътироф этишга, фуқароларга хизмат кўрсатишдаги юқори стандартларни таклиф қилишга қаратилган.

Сана муносабати билан, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат хизматчиларига фидокорона меҳнати, юксак масъулият ҳисси ва Ватанга садоқати учун миннатдорлик билдирган. 

"Ҳар бир давлат хизматчисининг саъй-ҳаракатлари ортида юртимизда самарали бошқарувни ривожлантириш, фуқароларга сифатли, адолатли, тезкор хизмат кўрсатиш, шунингдек, барқарор тараққиётга ҳисса қўшиш мақсади мужассам эканлигини қадрлаймиз",  дейилади (https://t.me/argos_uz/16124) табрикда.