Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари!

error

2025-06-27

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Сиз журналистларни, блогерлар ва жамоатчилик фаолларини, соҳанинг жонкуяр ижодкорларини, фахрийларини 27-июн - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик тизими ходимлари номидан самимий муборакбод этаман.

Сўнгги йилларда сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситалари мустақиллигига эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар, юртимизда миллий матбуотимизни изчил ривожлантириш, ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва соҳани тараққий эттиришда янада улуғворлик касб этмоқда. Хасусан бандлик тизимида амалга оширилаётган жараёнларни халқ орасида кенг тарғиб қилишда эса сизнинг ҳиссангиз беқиёсдир.

Қадрли соҳа вакиллари!

Сизларни яна бир бор бугунги шарафли касб байрамингиз билан самимий табриклаб, сизларга соғлик, оилангизга бахту саодат, хонадонларингизга тинчлик ва файзу баракот, ижодий фаолиятингизда улкан муваффақият тилайман!

Ҳурмат билан,  

Одилжон Яқубов