Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

“Маҳаллабай ишлаш ва камбағалликни қисқартириш” тизими доирасида Термиз шаҳрида очиқ мулоқот ўтказилди

error

2025-06-28

“Маҳаллабай ишлаш ва камбағалликни қисқартириш” тизими доирасида Термиз шаҳрида очиқ мулоқот ўтказилди

Бугун Термиз шаҳрида “Маҳаллабай ишлаш ва камбағалликни қисқартириш” тизими доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирда шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Фахриддин Менглиев, фаол журналист ва блогерлар, маҳалла фаоллари, шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Учрашув давомида тизимнинг амалдаги ҳолати, фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бандликни таъминлаш, касб-ҳунар ўрганишга йўналтириш ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларга оид очиқ ва самимий фикр-мулоҳазалар билдирилди. Мулоқот жараёнида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди, мавжуд муаммолар бўйича таклиф ва тавсиялар бердилар.

Расмий саҳифаларимиз⬇️

Telegram| (http://t.me/surxonbandlik)web-sayt| (https://surxondaryo.mehnat.uz/)facebook (https://www.facebook.com/SURXONDARYOKQBBB)