Янгиликлар
Янгиликлар
2025-06-30
МЕДИА-ТУР: Аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш йўлида самарали ташаббуслар
Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Ахборот хизмати томонидан ташкил этилган медиа-тур доирасида иштирокчилар Шеробод ва Қизириқ туманлари маҳаллаларида бўлишди.
📌 Ташриф давомида ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан имтиёзли кредит олиб, томорқадан унумли фойдаланаётган ва чорвачилик орқали тадбиркорликни йўлга қўйган фуқаролар фаолияти ўрганилди.
✅ Учрашувларда ҳоким ёрдамчилари тизими аҳолининг бандлигини таъминлаш, уларни барқарор даромад манбаига эга қилишда муҳим омил бўлаётгани таъкидланди.
🤝 Бугун ҳоким ёрдамчилари — маҳалладаги ҳар бир фуқаро муаммосига бефарқ бўлмаган, уларнинг ишончли ҳамроҳи ва маслакдоши сифатида фаолият юритмоқда.
📸 Медиа-тур давомида фуқароларнинг ҳаёти, ташаббуслари ва муваффақиятли тажрибалари ёритилди.
Расмий саҳифаларимиз⬇️
Telegram| (http://t.me/surxonbandlik)web-sayt| (https://surxondaryo.mehnat.uz/)facebook (https://www.facebook.com/SURXONDARYOKQBBB)