Янгиликлар
Янгиликлар
2025-07-04
Бандихон туманида “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида маҳсулотлар етиштирилмоқда
“Бир контур – бир маҳсулот” тамойили қишлоқ хўжалигида синалган ва ҳамиша ўзини оқлаб келган ушбу тартиб аҳолининг бандлигини таъминлаш, ердан самарали фойдаланиш, юқори ва сифатли маҳсулот етиштириш манбаидир.
Бандихон тумани Бирдамлик маҳалласидаги 330 дала контурида жойлашган 8 гектар ер майдони 8 та лотларга бўлиниб, фуқароларга 30 йил муддатга ижарага берилган. Ушбу контурга фуқароларимиз “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида биринчи экинга кўкат экиб, иккинчи экинга ерёнғоқ маҳсулотларини экилган.
"Бир контур – бир маҳсулот" тамойили намунаси сифатида деҳқон-миришкорлар ягона маҳсулот етиштириши сабабли агротехника талаблари бир хил бўлади, хизмат кўрсатиш ва сотув жараёни марказлаштирилади. Натижада ҳосил сифати юқори бўлади ва бозорда рақобатбардош нархда сотилади.