Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Сурхондарёда “Ёш мобилографлар мактаби” лойиҳаси илк битирувчиларини тайёрлади

error

2005-12-13

Сурхондарёда “Ёш мобилографлар мактаби” лойиҳаси илк битирувчиларини тайёрлади

Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги ОАВ учун контент тайёрлаш маркази ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган “Ёш мобилографлар мактаби” ўқув курси битирувчиларига сертификатлар топширилди.

Мазкур лойиҳа ёшлар орасида медиа саводхонликни ошириш, замонавий технологиялар асосида контент яратиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган. У доирасида ёшларга ижтимоий тармоқларда ишончли ахборот тарқатиш, фейк хабарларни ажратиш ва манбалар ишончлилигини баҳолаш бўйича билимлар берилди.

Лойиҳанинг биринчи мавсуми доирасида Сурхондарё вилоятидан 50 нафардан ортиқ ёшлар ўқув курсини муваффақиятли тамомлади. Келгусида ҳар йили минг нафар ёшни замонавий медиа йўналишлари бўйича бепул ўқитиш режалаштирилган.

Бир ойлик интенсив ўқув дастури давомида иштирокчилар смартфон орқали фото ва видео олиш, кадр композицияси, ёруғлик ва ранг билан ишлаш, сюжет яратиш ҳамда дрон билан ишлаш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлди. Курс натижасида кўплаб иштирокчилар фриланс йўналишида илк даромадларини топишга муваффақ бўлмоқда.