Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

📜 2020-йил 1-январдан бошлаб меҳнат шартномаларини тузиш, амалдаги шартномаларга ўзгартириш киритиш ва уларни тугатиш ҳолатлари “ЯММТ” ИДАКда мажбурий рўйхатдан ўтказилиши мажбурий ҳисобланади.

error

2025-12-18

📜 2020-йил 1-январдан бошлаб меҳнат шартномаларини тузиш, амалдаги шартномаларга ўзгартириш киритиш ва уларни тугатиш ҳолатлари “ЯММТ” ИДАКда мажбурий рўйхатдан ўтказилиши мажбурий ҳисобланади.

🔰“ЯММТ” ИДАК ҳамда солиқ органларининг ахборот тизимлари интеграция қилинган бўлиб,  Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари ҳамда ушбу ходимларни солиқ ҳисоботларида акс эттирилиши  тизимли равишда таҳлил қилиниб борилмоқда.

📌 Ходим билан тузилган меҳнат шартномасини солиқ хисоботларида акс эттирилмаслиги қонунбузилиш ҳисобланади ҳамда қонунбузилишга йўл қўйган корхона (мансабдор шахс) ларга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилади.

📝Вазирлар Маҳкамасининг 05.12.2019 йилдаги 971-сон қарори кўра:

🔸 Иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бўйича маълумотлар шартнома тузилган кундан бошлаб 5 иш куни ичида “ЯММТ” ИДАКка киритилиши шарт.

🔸 Иш берувчи киритилган маълумотларни электрон рақамли имзо (ЭРИ) орқали тасдиқлаши лозим.

🔸ЭРИ билан тасдиқланмаган маълумотлар асосида меҳнат шартномаси рўйхатдан ўтказилмаган ҳисобланади.

🔖Меҳнат шартномаларини ЯММТда рўйхатдан ўтказмаслик меҳнат қонунчилигини бузиш ҳисобланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига мувофиқ жавобгарликни келтириб чиқаради.

❗️ ЭСЛАТМА:  Меҳнат шартномаларини ЯММТ ИДАКда ўз вақтида рўйхатдан ўтказиш иш берувчи зиммасига юклатилади.