Янгиликлар
Янгиликлар
2025-12-22
Сурхондарё вакили Республика танловида ғолиб бўлди
Тошкент шаҳрида "Обод хонадон", "Обод кўча" ва "Обод маҳалла" кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди. Мазкур танловда номинациялар бўйича ҳудудий босқич ғолиблари иштирок этиб, ўз тажриба ва ташаббусларини намойиш этдилар.
Қувонарлиси, "Обод хонадон" номинацияси бўйича Республика босқичида фахрли 1-ўринни Сурхондарё вилояти Термиз тумани Қаҳрамон маҳалласида истиқомат қилувчи хонадон эгаси Халбаев Бабаёр Маматович қўлга киритди. Ғолибга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси — "Дамас" автомобили топширилди.
Ушбу ютуқ Сурхондарёда обод ва намунали хонадонлар сони ортиб бораётганининг ёрқин ифодаси бўлиб, Бабаёр Халбаев хонадонини вилоятимиз жамоатчилиги номидан самимий муборакбод этамиз.
Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг