Янгиликлар
Янгиликлар
2025-12-29
#VMQ_819
🔗 Ҳукуматнинг 2025-йил 24-декабрдаги 819-сонли қарори (https://lex.uz/uz/pdfs/-7942768)га мувофиқ, ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида тизимли тарғибот ишларини амалга ошириш тартиби белгиланди.
Мазкур тарғибот ишлари ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси бўйича онгли муносабатни шакллантиришга қаратилган.
Қарорга мувофиқ амалга ошириладиган тарғибот тадбирлари:
🟡бўлинма ва цехларни меҳнатни муҳофаза қилиш бурчаклари ҳамда ахборот стендлари билан жиҳозлаш;
🟡меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича кўргазмалар, танловлар, семинарлар ва конференсиялар ташкил этиш;
🟡илғор тажрибани ўрганиш, тарғибот қилиш ва амалиётга жорий этиш;
🟡ташкилотда доимий равишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига оид тарғибот тадбирларини ўтказиш.
Ушбу тарғибот ишларининг аҳамияти ва зарурати:
🔸ходимларда хавфсиз меҳнат маданияти шаклланади;
🔸ишлаб чиқаришда хавфли ҳаракатлар ва қоидабузарликлар камаяди;
🔸бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олди олинади;
🔸иш берувчининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги масъулияти мустаҳкамланади.
Тарғибот ишлари амалга оширилмаган тақдирда:
🔴меҳнат хавфсизлиги талабларига нисбатан бепарволик кучаяди;
🔴бахтсиз ҳодисалар ва жароҳатланишлар сони ортиши мумкин;
🔴иш берувчига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланилади;
🔴ташкилотнинг иш фаолияти, нуфузи ва барқарорлигига салбий таъсир кўрсатилади.
🧠 Хулоса:
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тарғибот ишлари — бу формал тадбир эмас, балки ходимлар ҳаёти ва соғлиғини сақлашга қаратилган узлуксиз ва тизимли фаолият ҳисобланади.