Янгиликлар
Янгиликлар
2026-01-05
🔰Бугун, Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси томонидан 2025-йил якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
✅Зоом платформаси орқали бўлиб ўтган йиғилишда бошқарма ходимлари, туман (шаҳар)лардаги Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходимлари ҳамда вилоятдаги барча ҳоким ёрдамчилари иштирок этишди.
❇️ Йиғилишни вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Боходир Абдурайимов олиб борди.
Унда 2025-йилда амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан топшириқлар берилди.
✅Жумладан, соҳада сусткашликка йўл қўйилаётган дастурий вазифалар, маҳаллаларни камбағалликдан чиқариш, 2026-йил режалари, ҳоким ёрдамчиларининг кўрсаткичлари ва "Холис Пайнет" дастурига тадбиркорларнинг уланиши бўйича тарғибот этиш масалалари муҳокама қилинди.