Янгиликлар
Янгиликлар
2026-12-11
Сурхондарёда меҳнат мигрантлари фарзандлари учун байрам тадбири ўтказилди
Янги йил байрами муносабати билан бугун Термиз шаҳридаги тантаналар мажмуасида "Хориждаги ватандошларимиз оилалари доимий эътиборда" шиори остида хайрия ва кўнгилочар байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Шерзод Ражабов ҳамда Миграция агентлигининг Сурхондарё вилояти ҳудудий филиали раҳбари Рустам Чориев иштирок этиб, сўзга чиқдилар. Улар ўз нутқларида меҳнат мигрантлари ва уларнинг оилалари, айниқса, фарзандларини қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидладилар.
Байрам тадбири доирасида болажонлар учун ранг-баранг маданий-кўнгилочар чиқишлар ва консерт дастурлари намойиш этилди. Шунингдек, тадбирга таклиф этилган ҳар бир болага Янги йил совғалари улашилиб, уларга кўтаринки байрамона кайфият бағишланди.
Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг