Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

2 кундан сўнг аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бошланади

error

2026-01-13

2 кундан сўнг аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бошланади

Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги масъул ходимлари, бошқарма ходимлари ҳамда туман шаҳар бўлими ходимлари иштирокида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўйича семинар ташкил этилди.

Рўйхатга олиш жараёни 2 босқичда амалга оширилади:

✔️1-босқич — 15–31-январ кунлари

Фуқаро census.stat.uz сайти орқали ОнеИД тизими ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин.

✔️2-босқич — 4–28-феврал кунлари

“Маҳалла еттилиги” аъзолари уйма-уй юриб, планшетлар орқали рўйхатга олиш жараёнини амалга оширади.

❗️ Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш фақат “Маҳалла еттилиги” аъзолари томонидан ўтказилади.

Бунда фуқаролардан ҳеч қандай СМС-код ёки пул маблағлари сўралмайди.