Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Президент қарорига мувофиқ:

error

2026-01-16

Президент қарорига мувофиқ:

➖«Китоб – маърифат манбаи» лойиҳаси доирасида аҳоли ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш ва йилга ўртача 10 та китоб ўқиш мақсади жорий этилади (2026–2030 йиллар);

➖«Китобхонлик маданиятини ривожлантириш жамғармаси» лойиҳаси орқали китобхонлар, муаллифлар ва таржимонлар учун грант ва мукофотлар берилади, грант миқдори БҲМнинг 150 баробаригача (61 млн 800 минг сўмгача) (2026–2030 йиллар);

➖«Жадидлар изидан» китобхонлик клуби лойиҳаси асосида мактаб ўқувчилари йилга камида 20 та китоб ўқиши таъминланади, фаол иштирокчилар БҲМнинг 15 баробаригача (6 млн 180 минг сўмгача) рағбатлантирилади (2026 йилдан);

➖«Истеъдодли муаллифлар» лойиҳаси орқали ёш ёзувчи ва таржимонларга БҲМнинг 50 баробаригача (20 млн 600 минг сўмгача) мукофотлар берилади (2026–2030 йиллар);

➖«Жаҳон адабиёти ўзбек тилида» лойиҳаси доирасида хорижий адабиётларни таржима қилиш харажатларининг 80 фоизигача қисми қоплаб берилади, ҳар бир лойиҳа учун БҲМнинг 600 баробаригача (247 млн 200 минг сўмгача) (2026–2030 йиллар);

➖«Миллий китоб таржимаси ва нашри» лойиҳаси учун 2026-йилдан бошлаб ҳар йили БҲМнинг 60 минг баробаригача (24 млрд 720 млн сўмгача) маблағ ажратилади (2026–2030 йиллар);

➖«Китобхонлик рейтинглари» лойиҳаси орқали энг фаол китобхонлар аниқланиб, ҳар бир ғолиб БҲМнинг 30 баробари миқдорида (12 млн 360 минг сўм) пул мукофоти билан рағбатлантирилади (2026 йилдан);

➖«330 та маҳалла кутубхонаси» лойиҳаси асосида маҳалла кутубхоналари замонавий форматга ўтказилади, ҳар бир кутубхона учун БҲМнинг 180 баробаригача (74 млн 160 минг сўмгача) маблағ ажратилади (2026 йил);

➖«Топ 100 китобхон» лойиҳаси доирасида ўқувчи ва талабалар орасида энг кўп китоб ўқиганлар тақдирланади, ҳар бирига БҲМнинг 45 баробари миқдорида (18 млн 540 минг сўм) пул мукофоти берилади (2026 йилдан);

➖«Мутолаа» рақамли платформаси лойиҳаси орқали жамоат транспорти ва инфратузилма объэктларида электрон ва аудиокитоблардан бепул фойдаланиш имконияти яратилади (2026–2030 йиллар).