Янгиликлар
Янгиликлар
2026-01-22
Расмий муносабат
Сурхондарё вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида барча техникум ўқитувчиларининг мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги тўғрисида тарқалган хабарлар юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Мазкур ўрганиш якунига кўра, Сурхондарё вилоятидаги мавжуд техникум ходимлари билан мутахассислар томонидан суҳбатлар ўтказилиб, тушунтиришлар олинди. Тўпланган ҳужжатларга кўра, вилоятдаги техникум ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари ўз тасдиғини топмади.
Сурхондарё вилояти касбий таʻлим бошқармаси раҳбариятига ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилмаслиги юзасидан огоҳлантирилганлигини маʻлум қиламиз.