Янгиликлар
Янгиликлар
2026-01-24
🔺Меҳнат кодексининг 209-моддасига мувофиқ, дам олиш кунларида ва ишланмайдиган байрам кунларида ишлаш тақиқланади.
Ушбу норма, аввало, ходимнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, меҳнат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган муҳим ҳуқуқий кафолат ҳисобланади.
🔻НИМА УЧУН БУ МУҲИМ❓
🔹 Соғлиққа салбий таъсир
Дам олишсиз меҳнат қилиш чарчоқ, стресс, асабий зўриқиш ва касб касалликларининг келиб чиқишига сабаб бўлади. Бу эса иш жараёнида жароҳатланиш хавфини бир неча баробар оширади.
🔹Меҳнат хавфсизлигига таҳдид
Ходим дам олмаган ҳолда иш бажарса, эътибор сусаяди, хавфли иш усуллари қўлланилиши эҳтимоли ортади. Натижада бахтсиз ҳодисалар юзага келиши мумкин.
🔹Оила ва болалар олдидаги масъулият
Дам олиш кунлари — оила, болалар тарбияси ва шахсий тикланиш учун ажратилган вақтдир. Ушбу ҳуқуқнинг бузилиши ижтимоий мувозанатга салбий таъсир кўрсатади.
🔹Касб касалликлари ва меҳнатга лаёқатни йўқотиш
Мунтазам равишда дам олиш кунларида ишлаш узоқ муддатда касб касалликларига, меҳнат қобилиятининг пасайишига ва касбий меҳнат лаёқатини йўқотиш ҳолатларига олиб келади.
🔔 ХУЛОСА:
209-моддада белгиланган тақиқ — формал талаб эмас, балки ходимнинг ҳаёти, соғлиғи ва фаровонлигини ҳимоя қилувчи муҳим ҳуқуқий механизмдир.
❗️Ўзини ва яқинларини ҳурмат қилган иш берувчи ҳам, ходим ҳам, шу постни ёзган ҳам ушбу нормага қатъий риоя қилиши шарт.