Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

✔️Хонадонларнинг кўча қисмида “узум ишкоми” ташкил этиш лойиҳаси бўйича Республика ўқув-семинари бўлиб ўтди

error

2026-01-27

✔️Хонадонларнинг кўча қисмида “узум ишкоми” ташкил этиш лойиҳаси бўйича Республика ўқув-семинари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 26-январ куни вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасининг Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш шуъбаси томонидан “Хонадонларнинг кўча қисмида узум ишкоми ташкил этиш” лойиҳаси мавзусида Республика ўқув-семинари ташкил этилди.

Мазкур семинарда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мутахассислари, шунингдек вилоятлар ҳамда туман (шаҳар)ларнинг Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўлимлари вакиллари иштирок этдилар.

Кун тартибига мувофиқ, Узун тумани “Янги рўзғор” маҳалласи тажрибаси асосида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимот қилинди. Хусусан, тумандаги 9 та маҳалла танлаб олиниб, бугунги кунга қадар 4 километрдан ортиқ кўчаларда узумчилик (ток сўриси) ташкил этилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, кам таъминланган оила хонадонларининг кўча ва ички томорқаларида узумчилик (ток сўриси) ташкил этиш учун БҲМнинг 20 бараваригача, яъни 8 240 000 сўмгача субсидия ажратилиши белгиланган.

Мазкур лойиҳа доирасида “воиш” усули, яъни токларни вертикал йўналишда баландликка ўстириб, соябон шаклида парваришлаш усули қўлланилмоқда. Ушбу усул орқали:

⚡️хонадонлар даромадини ошириш;

⚡️бўш турган ер майдонларидан самарали фойдаланиш;

⚡️юқори ҳосилдорликка эришиш;

⚡️табиий соябон ва салқинлик яратиш имконияти мавжуд.

Натижада, ҳар бир хонадон йилига ўртача 650–700 кг узум ҳосили етиштириб, 13–14 миллион сўм миқдорида қўшимча даромад манбаига эга бўлиши кутилмоқда.

Қўшимча маълумот ва тавсиялар олиш учун, Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш шуъбасига боғланишлари мумкин.

 Тел: 97-810-67-67, 88-531-27-27