Янгиликлар
Янгиликлар
2026-01-28
Ёшларнинг ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиши учун уста деҳқонлар бириктирилмоқда
Президентимиз раислигида жорий йил 23-январ куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида уста деҳқонларни бириктириш, уларнинг илғор тажрибасини оммалаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган эди.
Бугун ушбу вазифалар ижроси доирасида Жарқўрғон тумани Қўштепа маҳалласида бўлиб, ёшларга ауцион орқали деҳқончилик қилиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ажратилган ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида уста деҳқонларни "Устоз–шогирд" анъанаси асосида бириктириш ишлари билан танишди.
Ёшлар билан мулоқот қилиниб, мазкур тажрибадан унумли фойдаланиш орқали ҳосилдор, даромадли ва экспортбоп маҳсулотлар етиштириш, иқтисодий барқарорликни таъминлаш ҳамда ўзини ўзи банд қилиш имкониятларини кенгайтириш бўйича тавсиялар берилди.