Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 5-январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ижтимоий профилактика ҳафталиги” доирасида Қумқўрғон туманининг криминоген вазияти оғир, қизил тоифадаги “Бешқаҳрамон” маҳалласида 16 тоифа шахслар иштирокида сайёр қабул ҳамда “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

error

2026-01-28

Мазкур тадбирда иштирокчиларнинг касбий мутахассислиги ҳамда қобилиятидан келиб чиққан ҳолда таълим, тиббиёт, банк-кредит соҳаси, тадбиркорлик, техник мутахассисликлар, қурилиш, чилангарлик, савдо менежери ва бошқа касб йўналишлари бўйича бўш иш ўринлари таклиф этилди.

Шунингдек, аҳолининг бандлигини ошириш, ижтимоий муаммоларни бартараф этиш ва маҳаллада барқарор ва хавфсиз муҳитни шакллантиришга қаратилган аниқ манзилли вазифалар белгилаб олинди.