Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Кўклам маҳалласидаги мўъжазгина томорқасида 4 сотих иссиқхона барпо этган изланувчан тадбиркор маҳаллий иқлимга мос, бозоргир “Королевский” навли банан етиштирмоқда. Шунингдек, шифобахш папая, қумқувват каби ўсимликларни парваришлаб, мевасини ола бошлади.

error

2026-02-02

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 23 январь куни ўтказган видеоселектор йиғилишида тадбиркор Шерзод Холматов Шўрчи туманидаги Кўклам маҳалласининг 7 гектар ер майдонида аҳоли билан кооперация усулида банан плантацияси ташкил этаётганини, бу ишни Сурхондарё вилоятининг Олтинсой, Қумқўрғон, Денов, Самарқанд вилоятининг Самарқанд, Тойлоқ, Жомбой туманларида ҳам амалга ошириш мумкинлигини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббусида чуқур маъно бор. Зеро, Шерзод Холматовнинг айтишича, бананчилик жуда кам харажат, кўп даромадли бизнес. Бир сотих иссиқхона ташкил этиш ўртача 9 миллион сўмга тушади. Бу ерда 25 туп банан кўчати парваришласа, қисқа вақтда мевасини татиб кўради. Йилига бир туп банандан икки-уч марта 25-30 килодан ҳосил олиб, 60 миллион сўмгача даромад қилса бўлади.

Кўклам маҳалласидаги мўъжазгина томорқасида 4 сотих иссиқхона барпо этган изланувчан тадбиркор маҳаллий иқлимга мос, бозоргир “Королевский” навли банан етиштирмоқда. Шунингдек, шифобахш папая, қумқувват каби ўсимликларни парваришлаб, мевасини ола бошлади.

– Иссиқхонада 20 йилдан бери маҳсулот етиштириб келаман, – дейди Шерзод Холматов. – 2023 йилда банан етиштиришни бошладик. Аввалига иқлимимизга мос келишига иккиланиб, кам миқдорда олиб келган эдик. Аммо натижа кутилганидан ҳам яхши бўлди. Ҳозирда етти гектар майдонда кооперация усулида банан етиштириш йўлга қўйилган. Иссиқхона қурилиши якунланиш арафасида. Уч йил давомида катта тажриба орттирдим ва бу тажрибалар ўз самарасини бермоқда. Банан етиштиришда маҳаллий ўғитлар қўлланилади, ўсимлик ҳар уч-олти ойда мунтазам озиқлантирилади. Қиш мавсумини муваффақиятли ўтказиб олсак, ёз ойларида фақат суғориш ва ўғитлаш кифоя қилади. Ҳозирда ҳосилдорликни ошириш, сифатли кўчат тайёрлаш ҳамда маҳсулот сифатига эришиш усуллари бўйича изланиш олиб боряпман. Дарахтида пишиб етилаётган маҳаллий бананлар импорт маҳсулотларидан таъми билан сезиларли даражада фарқ қилади. Уни дарахтида тўлиқ пишириш мумкин бўлиб, бундай банан витаминларга бой, калорияли ва жуда мазали бўлади. Уч йил давомида маҳсулотни бозорга чиқаришга улгурмадик. Сабаби, харидорлар бананларни бевосита иссиқхонанинг ўзида, дарахтда пишган ҳолатида олиб кетмоқда. Талаб шунчалик ошдики, истеъмолчилар бир марта татиб кўргач, фарқни дарҳол ҳис қилмоқда. Бугунги кунда маҳаллаларда ҳам банан етиштиришни кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда. Илгарироқ экилган кўчатлар аллақачон ҳосилга кирди. Кўчат тувакдан ерга ўтқазилгандан сўнг 14 ой ичида ҳосил бера бошлайди. Мазкур навнинг ўртача ҳосилдорлиги 20-25 килограммни ташкил этса, тажриба орқали бу кўрсаткични 35 килограммгача оширишга муваффақ бўлдик. Ҳозирга қадар бир йилда икки марта ҳосил олдик, эндиликда эса уч марта ҳосил олиш устида изланиш олиб бормоқдамиз.

Батафсилhttps://uza.uz/posts/813361