Янгиликлар
Янгиликлар
2026-02-04
📣 “Энг фаол ҳоким ёрдамчиси - 2025” танловининг 1-босқичи якунланди
Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан кам таъминланган оилалар реестрига киритилган оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш ҳамда уларни тадбиркорликка жалб этиш йўналишида самарали фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиларини аниқлаш мақсадида эълон қилинган “Энг фаол ҳоким ёрдамчиси - 2025” танловининг 1-босқичи якунланди.
Мазкур босқич якунларига кўра, жамоатчилик иштирокида энг фаол 10 нафар ҳоким ёрдамчиси аниқланди.
🏅 1-босқич ғолиблари:
1. Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани - “Эҳтиром” маҳалласи
2. Тошкент шаҳри, Олмазор тумани - “Қуёш” маҳалласи
3. Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани - “Қашқаргузар” маҳалласи
4. Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри - “А. Темур” маҳалласи
5. Навоий вилояти, Навбаҳор тумани - “Кўҳрон” маҳалласи
6. Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани - “Жаннатмакон” маҳалласи
7. Навоий вилояти, Навбаҳор тумани - “Навбаҳор” маҳалласи
8. Навоий вилояти, Навбаҳор тумани - “Келачи” маҳалласи
9. Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани - “Собиробод” маҳалласи
10. Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани - “Пошхурт” маҳалласи
❗️ Маълумот учун: 1-босқич ғолибларини тақдирлаш маросими 16-феврал куни бўлиб ўтади.