Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Президентимиз раислигида жорий йил 23-январ куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси доирасида Денов тумани Чуқурқишлоқ маҳалласида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

error

2026-02-10

Денов туманининг Чуқурқишлоқ маҳалласида белгиланган вазифалар ижроси ўрганилди

Президентимиз раислигида жорий йил 23-январ куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси доирасида Денов тумани Чуқурқишлоқ маҳалласида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов мазкур маҳаллада олиб борилаётган ишлар билан танишди. Хусусан, инфратузилмани яхшилаш мақсадида маҳалла ҳудудида 2 километрга яқин ички йўл асфалтланди. Шунингдек, яшаш шароити оғир, боқувчиси ногирон бўлиб қолган оила учун янги уй-жой қуриш ишлари бошлаб юборилди.

Вилоят раҳбари ўтган сафарги ўрганиш давомида берилган топшириқлар ижросини ҳам кўздан кечириб, 49 та оилага картошка етиштириш учун уруғликлар топшириш жараёнида иштирок этди ҳамда 11 гектар майдонда балиқчиликни ривожлантириш лойиҳасига старт берди.

Шу билан бирга, маҳалла фуқаролар йиғини учун давлат-хусусий шерикчилик асосида янги бино қуриш лойиҳаси тақдим этилди. Ушбу бинодан ертўла қисмида хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳалар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини жойлаштириш режалаштирилган.

Вилоят ҳокими барча лойиҳалар ижросини изчил ва манзилли давом эттириш, ишлар сифатини таъминлаш ҳамда маҳаллани инфратузилмаси ривожланган, ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.