Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Янги инновацион лойиҳа — “Ишонч” ижтимоий ва маиший хизматлар маркази фаолияти йўлга қўйилди

error

2026-02-10

Янги инновацион лойиҳа — “Ишонч” ижтимоий ва маиший хизматлар маркази фаолияти йўлга қўйилди

Бугунги кунда хизматлар соҳасини ривожлантириш меҳнат унумдорлиги ва иш самарадорлигини оширишнинг энг муҳим ва тезкор ечимларидан бири ҳисобланади. Айниқса, кўплаб хизмат турларини ягона марказда жамлаш ҳамда cалл-марказ орқали буюртмаларни қабул қилиш ва хизматларни мувофиқлаштириш самарали механизм саналади.

Денов туманида ана шундай замонавий ёндашув асосида ташкил этилган “Ишонч” ижтимоий ва маиший хизматлар маркази ўз фаолиятини бошлади. Марказ орқали фуқароларга кунлик меҳнатга ёллаш, электрик, сантехник, пайвандчи, пардоз устаси хизматлари, офис ва хонадонлар учун тозалаш, барча турдаги уй хўжалиги хизматлари, тўй ва базмлар учун тозаловчи ходимлар, дезинфекция ва санитария тозалаш, шунингдек, хонадонларни тўлиқ таъмирлаш каби хизматлар кўрсатилмоқда.

Буюртмалар марказнинг 1419 қисқа рақами орқали қабул қилиниб, хизмат турига қараб мутахассислар манзилга йўналтирилади. Марказ мижоз билан иш бажарувчи ўртасида самарали алоқа ўрнатиб, хизматларнинг тез ва сифатли бажарилишини таъминлайди.

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов марказ фаолияти билан танишиб, ушбу инновацион ва самарали тажрибани оммалаштириш, вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам жонлантириш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, тадбиркорга фаолият йўналишларини янада кенгайтириш бўйича тавсиялар берилиб, масъулларга бундай лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва улар сонини ошириш вазифалари юклатилди.

Маълумот учун, 1419 қисқа рақами вилоятнинг барча ҳудудларида фаолият кўрсатиб, арзон, сифатли ва кафолатланган хизмат кўрсатади.