Янгиликлар
Янгиликлар
2026-02-12
Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси томонидан меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Бугун, 12-феврал куни Термиз шаҳридаги Санъат саройи биносида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Ярмаркада ишсиз фуқаролар, жорий йилда олий таълим муассасаларини битираётган ёшлар, касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиш истагидаги ёшлар, миграция ва пробациядан қайтган фуқаролар — жами 850 нафарга яқин фуқаролар иштирок этди.
📑Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Алишер Муратов ҳамда вилоят бошқармаси бошлиғи Боходир Абдурайимов қатнашди. Улар мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларни ошириш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, имтиёзли кредит ва субсидиялар олиш тартиби ҳамда osonish.uz платформаси ҳақида маълумот берди.
🏬Ярмаркада вилоятда фаолият юритаётган 1024 та корхона ва ташкилот 2883 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
Тадбир якунларига кўра:
53 нафар фуқароларга ишга жойлашиш мақсадида корхона ва ташкилотларга йўналтирилди;
7 нафар фуқароларга касбга ўқитиш курслари учун ваучерлар берилди;
10 нафар фуқаронинг оилавий тадбиркорлик дастури доирасида имтиёзли кредит олиш учун аризаси қабул қилинди.
Шунингдек, вазир ўринбосари ва вилоят бошқармаси бошлиғининг сайёр қабули ташкил этилди.
Сайёр қабулда
62 нафар фуқаронинг мурожаати
тингланди. Шундан 42 таси жойида ҳал этилди, 5 нафар фуқарога касбга ўқитиш курслари учун ваучер берилди. Қолган 15 та мурожаат ижобий ҳал этиш учун масъулларга йўналтирилди.
🙋Мазкур тадбир аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишга жойлашиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.