Янгиликлар
Янгиликлар
2026-02-17
⚖️ Меҳнат муҳофазаси – хавфсиз меҳнат ва барқарор келажак кафолати!
Жорий йилнинг 16-феврал куни Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси томонидан “Термиз МТУ” филиали ҳудудидаги корхона ва стансияларнинг бош муҳандислари, ММ ва ТХ муҳандислари, ходимлар бўлими бошлиқлари ҳамда касаба уюшма раислари иштирокида ўқув-семинар ташкил этилди.
Мазкур семинар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 24-декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнат муҳофазаси низомлари ижросини таъминлаш, шунингдек, қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни амалиётга самарали татбиқ этиш масалаларига бағишланди.
Семинарда Меҳнат инспекцияси мутахасси Зафар Хайитмуродов томонидан янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, иш берувчиларнинг мажбуриятлари ҳамда ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.