Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Zoom платформаси орқали аҳоли томорқаларида банан етиштиришни кенгайтириш масалаларига бағишланган навбатдаги онлайн ўқув-семинар бўлиб ўтди.

error

2026-02-17

Шўрчи туманида банан етиштиришдаги илғор тажрибалар оммалаштирилмоқда

Zoom платформаси орқали аҳоли томорқаларида банан етиштиришни кенгайтириш масалаларига бағишланган навбатдаги онлайн ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бошқармаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда ситрус мевалар етиштириладиган МФЙлар ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.

Семинар давомида иссиқхона шароитида самарали агротехнологияларни қўллаш, ҳосилдорликни ошириш ҳамда аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар берилди.

Шунингдек, банан етиштиришни даромадли йўналишга айлантириш, маҳсулотни ички бозорларга йўналтириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан зарур кўрсатмалар берилди.