Янгиликлар
Янгиликлар
2026-02-17
Жазони ижро этиш муассасасида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича семинар ўтказилди
Жорий йилнинг 17-феврал куни Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекциясининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти 4-минтақавий ҳудуд 41-сон манзил-колонияда семинар ташкил этилди.
Семинарда шаҳодатланган ва эркин ёлланма ишчи-хизматчилар, шунингдек, фойдали меҳнатга жалб этилган жазони ўтаётган маҳкумлар иштирок этди.
Мазкур семинар давомида Меҳнат инспекцияси мутахасси Зафар Хайитмуродов томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги талаблари, ишлаб чиқариш жараёнида хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ҳамда меҳнат қонунчилигига амал қилиш юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг