Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Сурхондарёлик Афруза Ҳамдамова жаҳон чемпиони!

error

2023-11-27

Сурхондарёлик Афруза Ҳамдамова жаҳон чемпиони!

Италиянинг Монтесилвано шаҳрида ўтган шахмат бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик шахматчи, 14 ёшли Афруза Ҳамдамова ғолиб бўлиб, жаҳон чемпиони бўлди. У аёл шахматчиларимиз орасида ўсмирлар ўртасида биринчи жаҳон чемпиони сифатида Ўзбекистон шахмати тарихига кирди. 

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида туғилган, фахримизга айланган чемпион Афруза Ҳамдамова бугун тантанали кутиб олинди. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори билан чемпионимизнинг ўзи 100 млн, мураббийи 50 млн сўм пул мукофотлари билан тақдирланишди.

Спортчимиз ва яқинларини ҳамда бутун ўзбекистонимиз аҳлини эришилган натижа билан муборакбод этамиз.