Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Термиз шаҳрида 60 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилиб, тикув машиналари билан таъминланди.

error

2023-11-22

🗣Термиз шаҳрида 60 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилиб, тикув машиналари билан таъминланди.

⏺Бугун, Термиз шаҳридаги "Ёшлар сайилгоҳи" да кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида маҳаллалардаги "Аёллар дафтари" га киритилган 60 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқиш курсларини муваффақиятли якунлаганлиги муносабати билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

⏺Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида "Аёллар дафтари" га киритилган 60 нафар хотин-қизлар тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилиш учун керак бўлган тикув машиналари билан таъминланди.

Аёллар дафтари — ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган, ишсиз хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базаси.

https://t.me/https://t.me/surxonbandlik