Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

РАСМИЙ МУНОСАБАТ Ижтимоий тармоқларда тарқалган "БОЙСУНЛИК МУШТУМЗЎР БИЗНИ УРИБ ИШЛАТИБ ПУЛИМ БЕРИШМАДИ" сарлавҳаси остида йўлланган мурожаат юзасидан

error

2024-01-05

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда тарқалган "БОЙСУНЛИК МУШТУМЗЎР БИЗНИ УРИБ ИШЛАТИБ ПУЛИМ БЕРИШМАДИ" сарлавҳаси остида йўлланган мурожаат юзасидан

Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади:

Ушбу ҳолат Бойсун тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимининг давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганилганда Бойсун тумани "Қизилнав" маҳалласида яшовчи фуқаро Ф.Қодиров бир гуруҳ фуқароларни ишлатиб, иш хақларини ўз вақтида бермаганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан барча ўрганишлар олиб борилгач фуқаролар Б.Сафаров, Н.Қодиров, Н.Зоиров ва Г.Айдиновларнинг иш хақларини ундириш мақсадида Бойсун туман давлат меҳнат инспектори Д.Мўминов томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман судига даъво аризаси киритилган.