Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича кўрилган тадбирлар

error

2024-02-28

2024 йил 1 январь ҳолатига вилоятда меҳнат ресурслари 1 489,6 минг нафар, иш билан банд бўлганлар 1 011,2 минг нафар. Ишсизлар сони 80,6 минг нафар, ишсизлик даражаси 7,4 фоиз, ташкил этади.

Ишсизларнинг асосий қисми Термиз (8,1 фоиз), Бойсун, Шўрчи (8,0 фоиз), Бандихон (7,8 фоиз), Қизириқ ва Сариосиё (7,7 фоиз), Музработ, Қумқўрғон ва Олтинсой (7,6 фоиз), Узун (7,5 фоиз) туманларига тўғри келади.

Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича кўрилган тадбирлар:

Жорий йилнинг январь-февраль ойлари давомида вилоятдаги Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари томонидан 2 628 нафар фуқароларга бандлик хизматлари кўрсатилди. Жумладан:

Ишга жойлаштириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш.

Корхона, ташкилот ва муассасалардаги мавжуд вакант (квота) иш жойларига 921 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди.

98 нафар ишсизлар моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида ишсизлик нафақаси тайинланди.

Касб-ҳунарга ўқитиш

Меҳнат бозори ҳамда бандлик соҳасида талаб юқори бўлган касбларга 827 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашга юборилди.

Жамоат ишларини ташкил этиш.

Жамоат ишлари жамғармасига ажратилган маблағлар ҳисобидан жами 782 нафар аҳолини жамоат ишларига жалб қилинди.