Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Ўзбекистон республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрь, ПҚ-390-сон қарори НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР ЖАМИЯТЛАРИГА ТЕГИШЛИ ТАШКИЛОТЛАРНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ҲАМДА НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИНГ БАНДЛИГИГА КЎМАКЛАШИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДАги қароридан:

error

2024-03-26

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР ЖАМИЯТЛАРИГА ТЕГИШЛИ ТАШКИЛОТЛАРНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ҲАМДА НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИНГ БАНДЛИГИГА КЎМАКЛАШИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДАги қароридан:

2023 йил 1 январга қадар ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар ҳамда улар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг ягона реестри (кейинги ўринларда — Реестр) юритилишини ташкил этиш;

Бунда, Реестр Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий веб-сайтида юритилади, шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ва Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан ўзаро электрон маълумотлар алмашинуви асосида шакллантирилади ва янгилаб борилади;

тадбиркорлик субъектлари томонидан иш ўринлари ва шароитларни ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишда ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларининг меҳнат шароитлари юзасидан давлат экспертизаси хулосасини талаб қилиш тартибини бекор қилиш.

Белгилансинки, 2023 йил 1 январдан бошлаб давлат харидлари доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ҳамда уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб режа-жадвалларидаги харид предмети ҳажмининг камида 10 фоизи миқдорида жойлашган ҳудуди бўйича тегишлича Реестрга киритилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган товарларни шартнома асосида сотиб олади.

Бунда, барча давлат буюртмачилари ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслардан харид қилинган товарлар тўғрисидаги маълумотларни ўзининг ёки юқори турувчи ташкилотларнинг расмий веб-сайтида доимий равишда жойлаштириб боради.