Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Расмий муносабат

error

2024-04-25

Расмий муносабат

Куни кеча, Қумқўрғон янгиликлари Телеграм каналида "Шеробод туманидаги текстиль корхонасининг ишчи-ходимларига неча ойдан бери ойлик маоши берилмагани тўғрисидаги мурожаати эълон қилинди.

Ушбу ҳолат Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганилди. Шеробод тумандаги “ШЕРОБОД TEKSTIL INVEST” МЧЖнинг 23 нафар ишчи хизматчи ходимларидан жами 19 102 023 сўм миқдорда иш ҳақлардан қарздорлик мавжудлиги маълум бўлди.

Ушбу ходимларнинг ойлик маошини ундирилиши мақсадида туман инспекцияси томонидан Шеробод туманлараро Фуқаролик ишлари бўйича судига иш ҳақларини ундирилиши юзасидан суд буйруғини чиқарилиши учун даъво аризаси киритилди.

✅Бош бошқарманинг расмий саҳифалари⬇️

Telegram (http://t.me/surxonbandlik)|web-sayt (https://surxondaryo.mehnat.uz/)|facebook (https://www.facebook.com/SURXONDARYOKQBBB)