Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

#Очиқ_мулоқот

error

2024-04-30

Сурхондарё вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат назорати инспекцияси томонидан 2024 йилнинг январь-март ойлари давомида амалга оширилган ишлар ҳақида

МАЪЛУМОТ

Давлат меҳнат назорати инспекцияси томонидан, 2024 йил 3-ойи давомида жами 771 та корхона ва ташкилотлар ўрганилди, ўтказилган ўрганишлар давомида 1 811 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди, ушбу қонунбузилишларни бартараф этиш бўйича 337 та ёзма кўрсатма киритилиб, 557 нафар мансабдор шахсларга нисбатан 1 млрд. 370 млн. сўм миқдорда маъмурий жарималар қўлланилиб, шундан 401 млн. 593 минг сўм миқдордаги жарималар ундирилиб, жамғарма ҳисоб рақамига туширилди.

Аниқланган жами 771 та корхона ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари томонидан йўл қўйилган 1 811 та (шундан меҳнат ва аҳоли бандлиги қонун ҳужжатлари бузилишида 706 та, меҳнатни муҳофаза қилишда 1105 та) қонунбузилишлар аниқланган.

Меҳнат ва аҳоли бандлиги қонун ҳужжатлари бузилишида жами 706 та аниқланган қонунбузарлик турлари бўйича бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотни тақдим этмаслик ёки яшириш 227 та, таътиллар берилишида 93 та, меҳнат дафтарчаси юритилишида 98 та, меҳнат шартномаларни нотўғри тузилишида 95 та, меҳнатга ҳақ тўлашда 62 та, ишдан ноқонуний бўшатишда 23 та, ўриндошлик ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлашда 20 та ва бошқа қонунбузарликлар бўйича 88 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Меҳнатни муҳофаза қилишда жами 1 105 та аниқланган қонунбузарлик турлари бўйича ходимлар йўриқномадан ўтказилмаган 632 та, ходимларни ўқитиш ва билимларини текшириш ташкил этилмаган 162 та, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Низом, иш режа, чора-тадбир ишлаб чиқилмаган 157 та, махсус кийим ва ҳимоя воситалари билан таъминланмаган 13 та ва бошқа қонунбузарликлар бўйича 141 та қонунбузилишлар аниқланган.

Бундан ташқари, корхона ва ташкилотларда 18 та ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар содир бўлиб, унда 22 нафар фуқаро жабрланган.

2024 йилнинг 3 ойи давомида Давлат меҳнат инспекциясига жами 862 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 631 нафар фуқароларнинг мурожаати қаноатлантириб, бузилган меҳнат ҳуқуқлари тикланди.

Давлат меҳнат инспекцияси томонидан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш, товон пулини ундириш ва ишга тиклаш ҳақидаги жами 68 та даъво аризалар суд органларига киритилган бўлиб, шундан 46 та даъво аризалар қаноатлантириб, фуқароларнинг бузилган меҳнат ҳуқуқлари тикланган ва 306 млн 700 минг сўм иш ҳақлари ундириб берилди.

 Умид ПракиевСурхондарё вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат назорати инспекцияси бошлиғи