Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

#Коррупция тараққиёт кушандаси

error

2024-05-17

#Korrupsiya_taraqqiyot_kushandasi

 

Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи О.Яқубов, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири, коррупцияга қарши курашиш вилоят Кенгаши котиби С.Абдураимов, вилояти Прокуратурасининг Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи  Р.Ибрагимов, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратура ҳузузридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаминтининг вилоят бошқармаси ташкилий назорат ва таҳлил бўлими катта инспектори О.Абдуллаев  тизимда очиқликни таъминлаш, ахборот ва оммавий коммуникациялар йўналишидаги ишларни янада кучайтириш вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси мутахассиси О.Худойқулов ва бош бошқарма, туман (шаҳар) бўлимларининг барча ходимлари бўлим бошлиғи ўринбосари камбағалликни қисқартириш ва маҳаллани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосарлари иштирокида сайёр йиғилиш ўтказилди.

 

Унда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири, коррупцияга қарши курашиш Сурхондарё вилояти Кенгаши котиби С.Абдураимов сўзга чиқиб, Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуслари ва қатъий сиёсий иродалари билан коррупция иллатига қарши муросасиз курашиш олиб бораётганлигини, Президентимиз ҳар бир чиқишларида коррупцияга қарши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қанчалик курашмасин, таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатмас эканмиз, бу жирканч иллат давом этаверишини таъкидлади. Биндан ташқари, коррупция давлат ва жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига путур етказувчи оғир жиноят эканлиги, ушбу жиноятнинг кўп турлари пора бериш ва пора олиш, тавар ва моддий бойликларни ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш ва бошқа жиноятлардан иборат эканлигини таъкидлади. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашишда катта эътибор қаратилаётганлигини, 2027 йил январь ойида эса Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги” Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20219 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 26 июндаги ПФ-6013-сонли, 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупсиявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоаатчилик иштирокини иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари қсбул қилинганлигини айтди. Ўзбекистон Республикасининг давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги Қонунида давклат хизматчиси коррупцияга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларнинг (ҳаракатсизликнинг) олдини олиши шартлиги, агар давлат фуқаролик хизматчиси коррупция фактлари тўғрисидаги ахборотга эга бўлса, у коррупциянинг олдини олиш учун зарур чоралар кўриши, шу жумладан юқори турувчи давлат органини дархол хабар қилиши ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга мурожаат этиши керкалиги, коррупция фактлари тўғрисида хабар берган давлат ҳимояси таъминланганлигини айтди. Фуқароларнинг фаоллиги, ижтимоий ҳодисаларга бефарқ амаслиги ҳамда ҳар бир давлат хизматчисининг ўз фаолияти жамоатчилик назоратида эканини чуқур ҳис этиши коррупцияга қарши курашишнинг муҳим шарти эканлигини, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва принципларини белгилашда бундай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш масаласи қатъий ҳисобга олинганлигини айтди. Шундан сўнг сўз Сурхондарё вилояти прокуратураси Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи Ибрагимов Рустам Алижановичга берилди. Ибрагимов Рустам Алижанович сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республиксининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги  қонунининг 5-моддасида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари  белгилаб берилганлиги яъни коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бу аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш , жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакиллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларинин уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашга қаратилганлиги айтилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг айрим бандлари яъни, 167-моддаси учинчи қисми “д” банди (мабнсаб мавқейини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзлаштириш ёки растрата), 168-моддаси тўртинчи қисми “г” банди (хизмат мовқейидан фойдаланиб фирибгарлик содир этиш), 192-9-моддаси (тижоратда пора эвазига оғдириб олиш), 192-10-моддаси (ННТ ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш), 192-11-моддаси иккинчи қисмининг “в” банди (ғаразгўйлик ниятида содир этилган ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 209-моддаси иккинчи қисмининг “в” банди (ғаразгўйлик ниятида содир этилган мансаб сохтакорлиги), 210-моддаси (пора олиш), 211-моддаси (пора бериш), 212-моддаси (пора олиш-беришда воситачилик қилиш), 213-моддаси (давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш ), 214-моддаси (давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши), 301-моддаси иккинчи қисмининг “б” банди (оғир оқибатларга сабаб бўлган ҳолда ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, ҳокимият ваколатидан ташқарига чиқиш ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги), 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) моддалари ҳақида тушунчалар бериб, бу каби жиноятлар коррупсиуявий жиноятлар турига киришини айтиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратура ҳузузридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаминтининг Сурхондарё вилояти бошқармаси ташкилий назорат ва таҳлил бўлими катта инспектори Абдуллаев Орифжон Тошболтаевич  Ҳоким ёрдамчилари томонидан чиқарилаётган кредитларни мақсдали қонуний чиқаришни ҳамда кредит чиқаргандан кейин мақсадли ишлатилиши бўйича мониторинг олиб боришни ўз мансаб мовқейига совуққонлик билан қарамасликни тушунтириб ўтди бу борада ҳоким ёрдамчилари тизмида коррупсион холатлар жуда ҳам кўплиги бўйича мисоллар келтириб ўтилди. Жумладан Денов Жарқўрғон Бандихон туманлари ҳоким ёрдамчиларига коррупсион холат жуда ҳам кўпайиб кетганлиги учун мисол тариқасида тушунтириб ўтилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан алоҳида режа ишлаб чиқилганлиги  ҳоким ёрдамчилари таъминотчи билан тил бириктирб ишлаб коррупсион холатларга йўл қўяётганлиги борасида таъкидлаб ўтди, бу боради тизмида коррупсион холатларга йўл қўймаслигимиз бўйича чора-тадбир ишлаб чиқиш бўйича келишиб олинди. Ҳоким ёрдамчилари томонидан чиқарилган кредитларни мақсадли ишлатилиши ҳамда ушбу фуқарони ўзи кредитни олган ёки олмаганлик бўйича ишчи гуруҳ тузиш бош бошқарма томонидан  режа қилиб олинди. Шунингдек, мансабдор шахс томонидан ўзининг амалга оширилган ёки амалга оширилмаган ваколатлари учун олинган хизматлар,имтиёзлар, ижтимоий фойдалар ҳам пора олиш предмети ҳисобланишини таъкидлади.  Жумладан инсон ҳаёти давомида учраб турадиган коррупсион тўқнашув холати юзага келганда хар бир ходим қарши курашиш лозимлигини,корхоналарнинг ишлаб чиқаришига хамда иқтисоднинг ривожланишига катта таъсир кўрсатиб, бу холат бутун жамиятнинг ривожланишини ортга суриши мумкинлигини тушунтириб ўтди. Тизимдаги мансабдор шахслар томонидан  коррупсиявий жиноятларни   содир этиши бошқа ходимларга хам қинғир ишлар содир этиш учун “туртки” бўлаётганлиги тўғрисида аниқ мисоллар келтириб,ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошиэриш борасида қилиши керак бўлган ишлар тўғрисида тавсиялар берилди. Бундан ташқари бош бошқарманинг туман (шаҳар) тизим ташкилотлари ҳоким ёрдамчиларида айрим соҳада ноқонуний хатти-ҳаракатлар қилинаётганлигини, ўз вазуфасини сидқидилдан бажармасдан ташкилотга зарар зазар етказиш ҳолатлари аниқланаётҳганлигини танқид қилиб, ҳар бир ноқонуний хатти-ҳаракат бўйича қонун олдида жавобгарлик муқаррарлиги юзасидан йиғилиш қатнашчиларини Бош бошқарма бошлиғи огоҳлантирди.Йиъғилиш сўнгида Бош бошқарма бошлиғи сўзга чиқиб,ўтказилган йиғилишдан барча ходимлар ўзига хулоса қилиши ва бу каби семинарлар тез-тез ўтказилиб, ходимларнинг ҳуқуқий билимини ошириш тизимдаги хато ва камчилликлар бўйича тез орада бартараф этиш борасида барча ходимларга тушунтириб ўтилди. Тизимда очиқликни таъминлаш, ахборот ва оммовий коммуникациялар йўналишидаги ишларни янада кучайтириш вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси мутахассиси Худойқулов Одил Чоршанбоевич сўзга чиқиб тизимда очиқликни таъмилаш ҳамда амлага оширилаётган ишларни Бош бошқарманинг веб сайтларида кунлик қилинган ишлар тадбирларни жойлаштириб боришни тушунтирб ўтди. Омманий ахборот хизматини таъмилаш кераклигини маълум қилди бу борада танқид келажамк меваси эканлиги ахборот хизмати давлат ва фуқаролар ўртасидаги кўприк эканлигини айтиб ўтди, жамоатчилик назоратини олиб керлклиги телеграм каналларига ёритиб боришни очиқликни таъминлаш кераклигини, жамоатчилик назорати билан ишлаш кераклигини, олиб борилаётган ишлар инсон қадри учун эканлигини айтиб ўтди.