Янгиликлар
Янгиликлар
2024-05-27
Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида Сурхондарё вилоятдаги тадбиркор хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, мавжуд имкониятларини ишга солиш борасидаги масалаларга қаратилган “Аёллар бизнесини қўллаб- қувватлаш” учрашув-мулоқоти ташкил этилди.
Унда Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси шўба бошлиғи Дилшод Нормуродов ва масъуллар иштирок этишди.
Учрашувда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятини кенгайтириш борасида олиб бораётган ишлар тўғрисида айтиб ўтилди.
Вилоятда жорий йилнинг 1 май ҳолатига 12 минг 957 нафар хотин-қизлар бандлиги таминланган.
Хусусан, 2 078 нафар хотин-қизлар доимий ишга жойлаштирилган,
2 227 нафар хотин-қизлар жамоат ишларига жалб қилинган, 8 052 нафар хотин-қизлар хотин-қизлар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларда касбга қайта ўқитилган, 5 399 нафари тадбиркорлик ва молиявий саводхонлиги ўқитилган.