Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Аҳоли бандлигини таъминлаш устувор вазифамиз 2024 йил май ойида Шўрчи туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан жами 284 нафар шундан 203 нафар доимий, 81 нафари мавсумий жамоат ишларга жойлаштирилди  ҳамда жами 108 нафар фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилди.  Шунингдек, январь-февраль ойларида 861 нафар аҳоли бизнесга жалб қилинди.

error

2024-05-30

Аҳоли бандлигини таъминлаш устувор вазифамиз

2024 йил май ойида Шўрчи туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан жами 284 нафар шундан 203 нафар доимий, 81 нафари мавсумий жамоат ишларга жойлаштирилди  ҳамда жами 108 нафар фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилди. 

Шунингдек, январь-февраль ойларида 861 нафар аҳоли бизнесга жалб қилинди.

Шундан йўналишлар кесимида,

-  ўзини ўзи банд қилиш ҳисобига 736 нафар аҳолини бизнесга;

- якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига  89 нафар аҳоли бизнесга;

- тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш ҳисобига 36 нафар аҳоли бизнесга жалб қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2024 йил 18 январдаги 03-РА 1/1-91-сонли топшириғига асосан маҳаллаларда аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатувчи муаммоларни ҳал қилиш, “маҳалла еттилиги” ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда ёшлар билан ишлаш тизимини самарали ташкил етиш бўйича ҳудудларда бўш (вакант) иш ўринлари Меҳнат ярмаркаларини ташкил етиш режа графигига асосан 2024 йил 23 май куни Шўрчи туманининг Дўстлик маҳалласида жойлашган "Абу Али Ибн Сино" номидаги тиббиёт техникуми биносида туман ҳокимлиги бошчилигида ҳамда сектор раҳбарлари, маҳалла еттилиги таркибига кирувчи ташкилотлар ва туман Адлия бўлими билан ҳамкорликда бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркада тумандаги 76 та ташкилот, корхона ва муассасалар томонидан 155 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Маҳаллалардан иш билан банд бўлмаган юздан ошиқ ишсиз фуқаролар жалб этилиб, шундан 13 нафарига доимий ва мавсумий иш жойларига ишга йўлланмалар берилди. Бундан ташқари, 5 нафар фуқаролар касб-ҳунарга ўқишга қабул қилинди.