Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Навбатдаги медиа тадбир - Очиқ мулоқот ўтказилди. Сурхондарё  вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари - Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Яраш Худойқулов томонидан Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида амалга оширилган ишлар юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

error

2024-06-27

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида жорий йилнинг январ-июн ойларида амалга оширилган ишлар ҳамда 2024 йил якунига қадар устувор вазифалари ҳамда тўғрисида
МАЪЛУМОТ

Президентимизнинг ташаббуслари билан маҳаллабай ишлаш тизими ва ҳоким ёрдамчилари фаолияти 2022 йилда ташкил этилди.

Маҳаллабай ишлаш тизими ва ҳоким ёрдамчиларига биринчи навбатда аҳолини тадбиркорликка жалб этиш асосий вазифаси сифатида белгилаб берилди.

Дастлаб маҳаллалардаги ҳар бир хонадон ва уларнинг даромад манбалри бўйича маълумотларни шакллантирдик ҳамда тадбиркорлик қилиш истагини билдирган фуқаролар рўйхати шаклантирилди.

Рухсатларингиз билан Махаллабай ишлаш тизими орқали жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтсам.

Аҳоли иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш бўйича иқтисодий комплекс таркибидаги ташкилотлар, Термиз шаҳар ва туман ҳокимликлари билан олиб борган ишларимиз натижасида 143 604 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди;

Шундан,

- доимий ва мавсумий иш жойларига 33 489 нафар,

- ҳақ тўланадиган жамоат ишларига 3 295 нафар,

- ўзини ўзи банд қилиш йўналишида 94 908 нафар,

- якка тартибдаги тадбиркорлик йўналишида 5 200 нафар,

529 нафари фуқароларнинг ҳунармандчилик,

6183 нафар фуқароларга ижара асосида ер ажратилиши ҳисобига бандлиги таъминланди.

II. “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастур”лари доирасида ажратилган кредитлар бўйича.

“Онлайн маҳалла” платформасига кредит олиш истагини билдириб 30 мингга яқин  аҳоли мурожаат қилган.

Ушбу фуқаролар томонидан 596,0 млрдсўмлик кредитга эҳтиёж борлиги билдирилган.

Мазкур фуқароларнинг 16,4 минг нафарга ижобий тавсияномалар берилди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 15,2 минг та лойиҳаларга “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури асосида 237,0 млрд.сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

 

III. Субсидия ажратиш бўйича.

Ҳоким ёрдамчилари томонидан берилган ижобий тавсияномалари асосида, амалда 1463 нафар фуқароларга (6 192,6 млн. сўм) субсидия маблағлари ажратилди.

Жумладан;

- 21 нафар фуқароларга енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб бериш учун 189,0 млн. сўм субсидия ажратилди;

- 1442 нафар фуқароларга, тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, фуқароларга 6 003,6 млн. сўм субсидия маблағлари ҳисобидан, фаолиятини бошлаш учун керак бўладиган асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари олиб берилди;

Шундан;

- “Аёллар дафтари”да 1097 нафар 4 720,6 млн. сўм;

- “Ёшлар дафтари”да 366 нафар 1 470,6 млн. сўм;

Бундан ташқари, Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да турган ишсиз фуқароларнинг ўзини ўзи банд қилган ҳолда тадбиркорликларини бошлашлари учун тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Сариосиё тумани “Жаннатмакон” маҳалласида яшовчи, “Ёшлар дафтари”да турган ишсиз фуқаро Қодиров Абдуқодир Сафарали ўғлига ўз томорқаси ва аҳоли томорқаларига ишлаш учун мотокултиватор;

Бандихон тумани “Пахтакор” маҳалласида яшовчи, “Ёшлар дафтари”да турган ишсиз фуқаро Алиева Нилуфар Хаққуловнага ўзини-ўзи банд қилиб этикдўзлик фаолиятини йўлга қўйиши учун этикдўзлик тикув машинкаси;

“Ўргилсой” маҳалласида яшовчи, “Ёшлар дафтари”да турган ишсиз фуқаро Ражабов Сардор Усмон ўғлига ўзини-ўзи банд қилиб автомобиллар ювиш хизматини ташкил этиш фаолиятини йўлга қўйиши учун зарур асбоб-ускуналар (карчер ва чанг ютгич);

Олтинсой тумани “Қумпайкал” маҳалласида яшовчи, “Ёшлар дафтари”да турган ишсиз фуқаро Холмаматов Муҳаммадсолиҳ Мусурмон ўғлига ўзини-ўзи банд қилиб сартарошхона хизмати фаолиятини йўлга қўйиши учун зарур асбоб-ускуналари олиб берилди.

Ушбу фуқаролар солиқ органларида ўзини-ўзи банд қилиб рўйхатдан ўтган холда ўз фаолиятларини бошлаб ўзи ва оиласига даромад келтирмоқда.

Маълумот учун, ўз тадбиркорлигини бошлаш истагида бўлган ишсиз фуқароларга зарур асбоб-ускуна ва мехнат қуроллари субсидия асосида берилгандан кийин солиқ органларида ўзини-ўзи банд қилиб рўйхатдан ўтказилади. (бугунги кунда бир йиллик тўлови 340,0 минг.сўм).

IV. Тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга  оширишга кўмаклашиш йўналишида.

Шу билан биргаликда, лойиҳа қиймати 404,6 млрд.сўмлик 2 207 та кичик лойиҳалар амалга оширилиши ҳисобига 6 355 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Жорий йилнинг ўтган даврида лойиҳа қиймати 230,3 млрд.сўмлик 1 248 та кичик лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 3 681 та янги иш ўринлари яратилди.

2 197 та юридик ва 5 105 мингта якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди. Натижада 14 604 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди.

Президентимизнинг 2023 йил 14 сентябрдаги ПҚ-306 сонли қарори бўйича

Қарорга асосан жорий йилнинг ўтган даврида 24 568 та ариза топширилган бўлиб шундан, 6 907 та ариза скоринг натижаларига кўра ижобий хулоса берилиб, 3 932 та лойиҳа ташаббускорга 381,7 млрд.сўмлик кредит ҳужжатлари тижорат банкига топширилган, шундан, 3 468 та  тадбиркорларга 278,4 млрд.сўм кредит ажратилган.

Бундан ташқари биз тижорат банклари билан маҳаллаларда кичик ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш учун жорий йилнинг якунига қадар ҳар бир маҳалладан камида 5 тадан тадбиркорга кредит ажратишни ўз олдимизга мақсад қилиб олганмиз.

Мисол учун:

Жарқўрғон тумани “Қораёғоч” маҳалласида яшовчи фуқаро Бердимуродов Собир Боймуродович раҳбарлигида ташкил қилинган “Худоёрбек Келажакга сармоя” МЧЖ корхонаси томонидан 100,0 млнсўмлик кредит маблағи ҳисобига кўрпа тўшаклар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилиши ҳисобига 6 та янги иш ўринлари яратилди;

Бойсун тумани “Ариқ усти” маҳалласида яшовчи фуқаро Жўраева Нилуфар Давроновна раҳбарлигида ташкил қилинган “DREAM’S SHAHRINAZ” оилавий корхонаси 100,0 млнсўмлик кредит маблағи ҳисобига тўқимачилик, зардўзчилик ва тикувчилик лойиҳасини амалга ошириши ҳисобига 5 та янги иш ўринларини яратди;  

V.Ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш.

Ҳоким ёрдамчилари томонидан иш билан банд бўлмаган ёшлар, хотин-қизларни касб-хунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлашга асосий эътибор қаратилмоқда.

Бандлик вазирлиги қошидаги мономарказ ва касб ҳунарга ўқитиш марказларидан ташқари, қўшимча 12 та нодавлат таълим ташкилотлари ташкил этилиб, жорий йилда 39 та кўпайди.

Ўқиш истаги бўлган 6 282 нафар фуқародан 6 007 нафари касб-ҳунар ва тадбиркорлик йўналиши бўйича ўқитилди.

VIII. Аҳолига ижарага ер майдони ажратиш

вилоятда 1 258 гектар қишлоқ хўжалиги ер майдонлари 1 348 та лотларга бўлиниб, “Е-AUKSION” савдо платформаси орқали очиқ электрон танловга қўйилди.

Аукцион натижасига кўра 238 гектар ер майдонлари 275 нафар  фуқароларга ажратилди.

Бунинг натижасида 550 га яқин фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

Ушбу ажратилган ер майдонларидан юқори ҳосил ва даромад олиш мақсадида “Бир маҳалла бир маҳсулот” тамойили асосида озиқ-овқат экинлари экиш ишлари амалга оширилмоқда ҳамда ҳар бир маҳаллага “Томорқа ҳизмати” МЧЖлар бириктирилди.

Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даврида аукцион орқали ажратилган ер майдонларидан 1 428 та лотлар ҳоким ёрдамчилари томонидан ўрганилганилди. Ўрганиш жараёнларида ушбу лотлардан 60,0 минг тонна маҳсулотлар етиштирилмоқда. Жумладан,

523 та лотда сабзавот маҳсулотлари (31,0 минг тонна);

110 та лотда картошка (4,7 минг тонна);

 242 та лотда полиз экинлари (6.7 минг тонна);

253 та лотда дон ва дуккакли экинлар (9,1 минг тонна);

98 та лотда мойли экинлар (1,1 минг тонна);

202 та лотда бошқа (7,4 минг тонна) маҳсулотлар олинмоқда.

Бундан ташқари 2022-2024 йилларда деҳқон хўжаликлари ташкил этиш учун ажратилган ер майдонларида ҳар бир туманда 3 тадан жами 42 та контурлардан 418,57 гектар ер майдони танлаб олинди.

Ушбу ер майдонлари учун намунали лойиҳалар ишлаб чиқилиб, уларга 24 та “агрегаторлар” (уруғлик ва кўчатларни етказиб берувчи ва етиштирилган маҳсулотларни сотиб олувчи тадбиркорлар) бириктирилди.

Бугунги кунда ушбу танланган ер майдонларининг 118,8 гектарда пиёз, 50,64 гектарда помидор, 16,2 гектарда картошка, 26,6 гектарда карам, 11,8 гектарда сабзи, 26,6 гектарда кўкат, 3,0 гектарда cаримсоқ пиёз, 3,2 гектарда қовоқ 16,6 гектарда тарвуз, 24,8 гектарда қовун, 29,0 гектарда макка-жўхори 33,1 гектарда буғдой ва 57,8 гектарда бошқа маҳсулотлар экилди.

Мисол учун, Ангор тумани “Кайран” Маҳалласида белгилаб олинган 6,9 гектар ер майдонида “бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида полиз маҳсулотлари (Тарвуз ва қовун) етиштириб келинмоқда.

Музработ тумани “Бодомзор” Маҳалласида белгилаб олинган 8 гектар ер майдонида 40 нафар фуқаролар “бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида полиз маҳсулотлари (Тарвуз ва қовун) етиштирилмоқда. Ушбу контурдан 220 тонна маҳсулот етиштирилишига эришилди.

Термиз тумани “Орол” Маҳалласида белгилаб олинган 16 гектар ер майдонида “бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида лидер тадбиркор ЯТТ Солихов Мурод томонидан Петрушка (Кукат) маҳсулоти этиштирилмоқда.

Бир мавсумда 30 сотих ер майдонига агротехник хизмат ва уруғ олиш ҳамда етиштириб ҳосил олгунгача 5,0 млн.сўм сарф харажат қилинади.

Етиштирилган маҳсулотдан бир неча бор ҳосил олинишини ҳисобга оладиган бўлсак бир хосилидан 1,5 тонна кўкат олиниб килосини 25,0 мингдан сотиб 37,5 млн.сўм даромад олмоқда.

VII. Келиб тушган мурожаатлар бўйича.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида фуқаролар мурожаатлари бўйича 1 574 та мурожаатлар келиб тушган. Шундан соҳалар кесимда қарайдиган бўлсак 472 та субсидия, 630 та кредитлар ажратилиши, 94 та ҳоким ёрдамчилари фаолияти, 142 та ер ажратилиши ҳамда 236 та бошқа масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 1 562 тасига (99%) жавоб берилган.Қолган 12 та (1%) мурожаатлар ўрганиш жараёнида.

Жумладан 1 574 та мурожаатларнинг 890 таси (57%) ижобий ҳал этилган, 374 таси (24%) ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал этилган, 204 тасига (13%) тушунтириш берилган, 96 таси (6%) рад этилган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 472 таси (30%) субсидия ажратиш, 630 таси (40%) кредит ажратиш масаласи, 142 таси (9%) ижара асосида ерлар ажратилиши, 236 таси (15%) бошқалар соҳалар, 94 таси (6%) ҳоким ёрдамчилар фаолияти юзасидан, ташкил этган.

Вилоятнинг 724 та маҳаллалардан ҳозирги вақтда 720 та маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари фаолият юритиб келмоқда. 4 та маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари лавозими вакант. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 15 нафар ҳоким ёрдамчилари юқори лавозимларга кўтарилган, 117 нафари томонларнинг келишувига кўра (ўз ҳоҳишига ) ишдан бўшатилган, 75 нафар ҳоким ёрдамчиларига интизомий жазолар қўлланилган. Суд қарорига билан иш фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун 4 нафар ҳоким ёрдамчиларининг бир томонлама меҳнат шартномаси бекор қилинди.

II. 2024 йил якунига қадар қуйидаги ишлар амалга оширилади:

1. Аҳоли бандлиги таъминлаш борасида 170, 0 минг нафар ишсиз аҳолини доимий ва мавсумий иш ўринларига жойлаштириш, 82,0 минг нафар фуқароларни ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олиш, 5,0 минг нафарини ҳунармадчиликка, 6,6 минг нафарини якка тартибдаги тадбиркорликка (ёлланма билан бирга) ва 6,0. минг нафарини жамоат ишларга жалб қилиш чоралари кўрилади.

2. Аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатиш мақсадида 13 минг 529 нафар фуқаролар (шундан касб-хунарга 7 минг 51 нафар ва тадбиркорликка 6 минг 478 минг нафар фуқаролар) ўқитиш учун йўналтирилади.

Шунингдек, нодавлат таълим ташкилотлари томонидан 200 нафар  ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиб, ўқитиш бўйича НТТга сарфланган харажатларнинг 70 фоизи давлат томонидан компенсация қилиб берилади.

3. Аҳолини тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш мақсадида оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 21 мингга яқин лойиҳаларга 330,0 млрд.сўмлик имтиёзли кредитлар ҳамда 6,1 минг ишсиз фуқароларга 26,4 млрд.сўмлик 9 та турдаги субсидиялар ажратилади.

Бунда, мурожаатномада белгилаб берилган, устивор вазифалардан келиб чиқиб, келгуси йилда туман ва шаҳарлар мавжуд шароити, салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб, 5 та тоифага ажратиб дастурлар қабул қилинади. Жозибадорлиги етарли бўлмаган 5 та туман – 4-тоифа ва шароити оғир бўлган 3 та туман – 5-тоифа туманларига алоҳида эътибор қаратилади.

4. Ҳоким ёрдамчилари томонидан шакллантирилган 1,3 мингта инвестиция дастурига киритилмаган маҳаллабай микролойиҳалар амалга оширилиб, 4,4 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

5. Амалга оширилган ишлар натижасида 2024 йилда маҳаллаларда 5 мингга яқин юридик ва 7 мингга яқин якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилади.

 6. Ижара асосида ажратилган ерлардан олинаётган ҳосилни статистика ҳисоботларида тўғри акс эттириш, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондирилиши ҳамда бу йўналишда аҳоли олаётган даромадлар ҳисобини кузатиб бориш мақсадида, ҳоким ёрдамчиларига йил давомида ер майдонларидан фойдаланиш юзасидан мониторинг юритилади.

Бунда, ҳоким ёрдамчилари йил давомида экин экиш (биринчи, такрорий ва тўқсонбости экинлар) даврида ер майдонларини жойида ўрганиб, экилган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни турлари ва миқдори бўйича “Онлайн маҳалла” платформасига киритиб боради.

7. Ижара асосида ажратилган ер майдонларини бозор механизмлари орқали самарали бошқариш мақсадида, юқори қийматга эга маҳсулот етиштиришни ташкил этиш ва уни сотишгача бўлган қўшилган қиймат занжирини яратишни назарда тутувчи “Агрегатор” тизимини амалиётга жорий қилинади.

8. Ихтисослашган маҳаллаларга яқин ҳудудларда 4 та микромарказлар ташкил этилади.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида йўл қўйилган хато камчиликларни бартараф этиб, келгуси фаолиятимизда камчиларга йўл қўймасликка, давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқ ва вазифаларни бажаришга бор куч ғайратимизни сафарбар қиламиз.