Янгиликлар
Янгиликлар
2024-07-17
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг малака сертификатларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисидаги 2023 йил 30 ноябрь кунидаги 635-сонли Қарори тасдиқланган.
Қарорга асосан, талабгор Давлат хизматлари орқали ваколатли органга ариза берган тақдирда, Ҳудудий меҳнат органи томонидан малака сертификатини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш ва малака сертификатини расмийлаштириш белгиланган.
Шу муносабат билан 2024 йил 17 июль куни соат 10.00 да Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасида малака сертификатини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказилди.
Малака имтиҳонини ўтказиш жараёнини узлуксиз равишда видеоёзувга(овозли) тушириш учун ваколатли орган малака имтиҳонларини ташкил этган ҳолда, алоҳида тест хонасида ҳамда замонавий техник асбоб-ускуналар (компьютер, овозли видео камера, интернет алоқа ва бошқалар) билан таъминланиб, талабгор учун тегишли шарт-шароитлар яратилган ҳолда бўлиб ўтди.
Имтиҳон натижаларига кўра Болтаев Жуманазар Журақобилович 69,16 балл билан ўтди ва бош бошқарманинг сертификати берилди.