Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Навбатдаги меҳнат ярмаркаси Жарқўрғон туманида бўлиб ўтди

error

2024-07-12

Навбатдаги меҳнат ярмаркаси Жарқўрғон туманида бўлиб ўтди  Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5241-сонли қарорига, вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси томонидан тасдиқланган режа-график асосида, туманнинг “Ободузар” маҳалласида жойлашган Бизнес ва енгил саноат техникумида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ушбу меҳнат ярмаркасида 17 та корхона ташкилотлар ўзларида мавжуд бўлган  361 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. 

Ярмаркада юзга яқин фуқаролар иштирок этиб,  22 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. Шунингдек, меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларнинг 9 нафари ва қуролли кучлардан қайтган фуқароларнинг 4 нафари ўзини-ўзи банд қилдирилди.

Аёллар дафтарида турган ишсиз аёлларга субсидия асосида асбоб-ускуналар берилиб, 23 нафар ишсиз бўлган аёллар ўзини-ўзи банд қилинди. 30 нафар фуқарога меҳнат қонунчилиги бўйича маслаҳатлар берилди.

Расмий саҳифаларимиз⬇️

Telegram (http://t.me/surxonbandlik)|web-sayt (https://surxondaryo.mehnat.uz/)|facebook (https://www.facebook.com/SURXONDARYOKQBBB)