Янгиликлар
Янгиликлар
2024-07-19
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5-октабрдаги ПФ-6079-сон фармони билан тасдиқланган “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясини амалга ошириш доирасида кекса ва ўрта ёшдаги аҳолига Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлаш, Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан ва бошқа технологиялардан фойдаланиш кўникмаларни ўз ичига олган компьютер саводхонлиги курсларини ташкил этиш вазифаси белгиланган.
Мазкур вазифалар юзасидан бугун Сурхондарё вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий шўбаси ҳамкорлигида “Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасаси томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан (мй.гов.уз) самарали фойдаланиш юзасидан “мй.гов.уз ҳаётий вазиятлар учун!” лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ҳамда вилоятимиз бўйлаб ўтказилаётган "Кибер маданиятни юксалтириш ойлиги" доирасида тарғибот тадбири ташкил этилди.