Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Уйда бешик тебратиб, рўзғор юмушларидан ортиб, кунлик қўшимча 180 минг даромад топаётган қўллар

error

2024-07-24

Уйда бешик тебратиб, рўзғор юмушларидан ортиб, кунлик қўшимча 180 минг даромад топаётган қўллар

Шўрчилик Гулсоат Кунарова асли касби ўқитувчи. Маҳалласидаги ҳоким ёрдамчисига мурожаат қилиб имтиёзли кредит олди ва тадбиркор аёлга айланди.

Гулсоат опа дастлаб 5 кишини бугунги кунда эса 15 та ишсиз дафтарларда турган аёлларни доимий бандлигини ва 30 га яқин хотин-қизларни мавсумий иш билан таъминлаган.

"Ишимиз жуда яхши, ҳамма ишчиларим яшикларни ясаб кунига 160-180 минг даромад қилишмоқда. Мавсумда соф даромадимиз 100 млнни ташкил қиляпти, шу тадбиркорлик фаолиятини бошлаганимиз бери оиламизда турмуш шароитимиз янада яхшиланди, тўйлар қилдик, машиналар олдик, шогирдлар тайёрлаяпман, яратилган шароитлар учун давлат раҳбаримизга раҳмат айтаман"-дейди суҳбатдошимиз. (https://t.me/surxonbandlik/5745)