Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Денов Тадбиркорлик ва Педагогика институтида Меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

error

2024-08-01

Денов тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда мутасадди ташкилотлар томонидан умумий ўрта таълим мактаблари, профессионал таълим муассасалари ва олий таълим муассасаларини тамомлаган илк бор меҳнат бозорига кириб келаётган битирувчи ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида "Истиқбол" маҳалласида жойлашган Денов Тадбиркорлик ва Педагогика институтида Меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Ушбу Меҳнат бозори ярмаркасида туманда фаолият юритиб келаётган бюджет ташкилотлари ва саноат корхоналаридан 378 дан зиёд бўш иш ўринлари ва вакант лавозимларга тумандаги ишсиз ёшлар, “Аёллар” дафтарида турган ишсиз аёллардан 210 нафари иштирок этди.

Ушбу мурожаат қилган фуқароларнинг 80 нафарига ўзларига мақбул келувчи  иқтисодиётнинг турли соҳасидаги иш ўринларига йўлланмалар берилиб, ишга жойлашишига кўмаклашилди, шундан 16 нафари ёшларни ташкил этади. 130 нафар фуқароларга ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.