Янгиликлар
Янгиликлар
2024-08-06
#Сарҳисоб
Бугун Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси томонидан етти ойлик якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда бош бошқарма аппарат ходимлари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги масъул ходими ва Сурхондарё вилояти филиали раҳбари, туман шаҳарлардаги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари ҳамда тасарруфий ташкилотлар ходимлари иштирок этишди.
Йиғилишда ташкилий масалалар ва июль ойи якуни бўйича натижалар муҳокама қилинди. жумладан, 2024 йил 9 январдаги ПҚ-7 сонли қарор, КПИ ва дастурий вазифалар ижросида йўл қўйилган камчиликлар, хорижга ишга кетиш истагида бўлган фуқароларни немис тилига ўқитиш ва сертификат олиш учун имтиҳонларга тайёрлаш жараёнлари қониқарсиз ташкил этилганлиги қаттиқ танқид қилиниб масъулларга интизомий чоралар берилиши белгиланди.
Шунингдек, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан топшириқлар берилди.